Новости по-русски

Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим даражаси қандай? Нега баҳолар ошириб қўйилмоқда?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Матбуот анжумани ўтказилмоқда деб хабар бермоқда Uz.A нашри Унда хабар қилинишича, 2019 йилда фаолияти ўрганилган 57 та ОТМларда аниқланган муаммолар бартараф этилиб, бажарилган ишлар динамикаси таққосланган. ОТМларининг илмий салоҳияти 2018 йилда 33 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 36,4 фоизга кўтарилган. Инспекция томонидан 2018 ва 2019 йиллар давомида 26 та ОТМ аккредитация сертификати муддати ўтганлиги боис аттестацияга жалб қилинди. Таҳлиллар натижасига кўра: 12 та ОТМ аттестациядан ўтди, 13 таси аттестациядан шартли ўтди ва уларга камчиликларни бартараф этиш учун 1 йил муддат берилди. 1 та ОТМ аттестациядан ўтмади. 2019 йилнинг сентябрь ойида 22 та ОТМда ва 5 та илмий тадқиқот муассасаларида аттестациядан ўтмаган таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ҳамда ихтисосликлари қайта аттестациядан ўтказилди. Қайта аттестация натижасига кўра, 69 та таълим йўналишларидан 15 таси аттестациядан ўтмади (булар: ТАҚИ-1 та, ТАТУ-2 та, ТКТИ-1 та, ТДТУ-2 та, ТерДУ-2 та, ТАЙЛҚЭИ-1 та, ГулДУ-1 та, ЖизДПИ-1 та, ЖизПИ-1 та, АндМИ-1 та, Қўқон ДПИ-2 та), 20 та магистратура мутахассисликларидан 3 таси аттестациядан ўтмади (ТДТУ – 3 та); 62 та ихтисосликдан 19 таси аттестациядан ўтмади. (булар: БухДУ-1 та, БухДТИ-1 та, ТДТУ-9 та,ТДАУ-1 та, ҚарДУ-1 та, ТИҚХММИ-1 та, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти-4 та, Умумий ва ноорганик кимё институти-1 та) деб хулоса қилинди ва қабул тўхталиши бўйича қарор қабул қилиш учун тегишли вазирликларга маълумот киритилди. ЎҚУВЧИЛАРНИНГ БИЛИМ ДАРАЖАСИ ЎРГАНИЛДИ Таълим инспекцияси томонидан ХТВ тасарруфидаги 357 та (96,5%) ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатларда ўқувчиларнинг билим даражаси ўрганилди. Ўрганиш жараёни Давлат тест маркази билан ҳамкорликда амалга оширилиб, унда битирувчи 9-, 11-синф ўқувчилари ўртасида математика, физика ва кимё фанлардан назорат ишлари ўтказилди. Ўқувчилардан олинган назорат ишлари натижаларига кўра, уларнинг билим ва ўзлаштириш даражаси белгиланган давлат таълим стандартларига мос келмаслиги аниқланди. Хусусан, назорат ишларида қатнашган 12790 нафар ўқувчиларнинг 7387 нафари (57,8%) қониқарсиз баҳоланган. Жумладан, 9-синф кимё фанидан олинган назорат ишларида қатнашган 372 нафар ўқувчиларнинг 45,7 фоизи қониқарсиз баҳоланиб, ўзлаштириш даражаси 54,3 фоизни, сифат кўрсаткичи эса 26,9 фоизни ташкил этган. Шунингдек, математика фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 9-синфларда 50,5 фоизни ташкил этган бўлса, 11-синфларда 28,2 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич физика фанидан 9-синфларда 59,4 фоизни, 11-синфларда 15,7 фоизни ташкил этади. Лекин, мазкур фанлардан тегишли синф журналлари ўрганилганда ўқитувчилар томонидан барча ўқувчилар ижобий баҳоланиб, ўзлаштириш кўрсаткичи 100 фоиз эканлигини кўриш мумкин. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни баҳолашда ҳаққонийлик таъминланмаган ва баҳолар ошириб қўйилган.

Читайте на 123ru.net