Новости по-русски

"Ўзбекгидроэнерго" учта ГЭС қуриш учун тендер эълон қилди

"Ўзбекгидроэнерго" Қашқадарё вилоятининг Оқсув дарёсидаги Работ, Чаппасой ва Тамшуш ГЭСларини лойиҳалаштириш ва қуриш учун тендер эълон қилди. Бу ҳақда компаниянинг ахборот хизмати хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда. Лойиҳани молиялаштириш учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан барқарор гидроэнергетика лойиҳаси учун Осиё Тараққиёт Банкидан (ОТБ) олинган маблағларнинг бир қисми ишлатилади. Тендер ОТБга аъзо давлатлар иштирокчилари учун очиқ. ОТБ тендер жараёнини тартибга солади. Таклифларни қабул қилишнинг охирги муддати - 31 июл. Тендер ҳужжатларини кўриб чиқиш учун иштирокчилар "Ўзбекгидроэнерго"га сўров юборишлари ва 300 АҚШ доллари миқдорида қайтарилмайдиган тўловни тўлашлари керак.

Читайте на 123ru.net