Новости по-русски

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” йўловчиларни энг мазали овқатлантирадиган 10 ширкатнинг бири

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учоқлари бортида бериладиган таомлар дунёдаги энг мазалиларидан бири деб топилди.


Travel.ru агентлиги йўловчилар орасида сўров ўтказиб, Ўзбекистон Миллий авиаширкатини йўловчиларни энг мазали овқатлантирадиган ўнталикка киритган.


Рўйхатда “Турк ҳаво йўллари”, “Lufthansa”, "Аэрофлот", “Emirates”, “Qatar Airways”, “El Al”, “Air France”, “Etihad Airways”, “British Airways”, “Austrian Airlines” каби авиаширкатлар бор.


Сўровда қатнашганлар фикрига кўра, энг бемаза овқат Россиянинг “S7 Airlines” "Трансаэро" ва Швейцариянинг “Swiss” ширкатлари учоқларида берилар экан. 

Читайте на 123ru.net