Ҳажга боришни истаган тошкентлик аёлга 148 йил навбат кутиши айтилди
![Ҳажга боришни истаган тошкентлик аёлга 148 йил навбат кутиши айтилди](http://gdb.rferl.org/94C3E316-7E34-4ADB-B7FF-3D9F04B7B292_cx8_cy14_cw81_w800_h450.jpg)
Ҳаж зиёратига бориш учун 2007 йилда навбатга ёзилган тошкентлик Шоира Содиқбекова бу йил унга рўйхатда 148-ўринда экани, йилига фақат бир киши юборилишини айтишганидан шикоят қилди. 60 яшар онахон зиёратга боришдан умидини узганини айтди. Мусулмонлар идораси раҳбарияти эса умидни узмасликни маслаҳат берди.