Наманган тикувчилик цехида кучли портлаш содир бўлди
![Наманган тикувчилик цехида кучли портлаш содир бўлди](http://gdb.rferl.org/210E539E-E1B8-4E19-9DD8-FF807386A3E0_w800_h450.jpg)
Озодлик манбаларига кўра¸ Наманган шаҳри марказидаги “Сўғдиёна файз текстил” тикувчилик цехида пайшанба тонгида рўй берган портлаш оқибатида икки одам жароҳатланган. Наманган вилояти Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси расмийлари портлаш сабаблари ўрганилаётганини билдирди.