Новости по-русски

Қозоғистонда советча партиявий жазо бериш усулига қайтилдими?

Ўтган ҳафтада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев шаънига гўё “номақбул” сўз айтган чимкентлик депутат Жамбил Қалавов ўзи мансуб бўлган “Нур Ўтан” партиясидан ҳайдалди. Бу воқеа ортиданоқ Атирауда чиқиш қилган Назарбоев “турли фитначи ва ғийбатчилар” қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди. Шундан сўнг Қалавов ўзига хос тазарру билан чиқиб, жамоатчилик олдида президентга хайрихоҳлигини баён қилишга мажбур бўлди. Совет давридаги таъзир чораларини эслатувчи бу воқеа қозоқ жамоатлиги орасида турлича талқин қилинмоқда.

Читайте на 123ru.net