Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди
![Боксчи Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани танқидларга сабаб бўлди](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/01/3pDMHp16731796491316_b.jpg)
Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаровнинг қуш овлагани акс этган видео ва суратлар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларни келтириб чиқарди. Боксчи ҳолат юзасидан «Газета.uz»га изоҳ берди. «[Қушлар] Қизил китобга киритилмаган-ку. Одамлар гапираверади, эътибор қилманглар», — деди спортчи.