Синфхоналар бўш, ота-оналар фарзандларини мактабга жўнатмасликка қарор қилишди. Тошкентда учинчи чорак қандай бошланди?
![Синфхоналар бўш, ота-оналар фарзандларини мактабга жўнатмасликка қарор қилишди. Тошкентда учинчи чорак қандай бошланди?](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/01/TmbhkI16735450187318_b.jpg)
Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари, жумладан, Тошкент ҳокимликлари совуққа қарамай, 11 январдан ўқишни давом эттиришга қарор қилди. Пойтахтда кўплаб ота-оналар болаларини дарсга юбормасликка қарор қилишди. «Газета.uz» мухбирлари шаҳардаги мактабларда бўлиб, янги чорак қандай бошлангани билан танишди.