Даулетмурат Тажимуратов судда ўз ҳимояси учун нималар деди?
Тажимуратов судда унинг айбини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмагани, амалдорлар фарқли кўрсатмалар берганини маълум қилди. У намойишларгача давлат органларидан жим турмасликни сўрагани ва мустақиллик учун уринмаганини айтди. Айни вақтда, «мустақилликни орзу қилиш жиноят эмас»лигини таъкидлади.