Ўзбекистонда 700 дан ортиқ мактабда III чорак онлайн бошланди
![Ўзбекистонда 700 дан ортиқ мактабда III чорак онлайн бошланди](https://www.gazeta.uz/media/img/2021/03/5RWnHW16154608997487_b.jpg)
Республика бўйлаб синф хоналарида ҳаво ҳароратини меъёр даражасида сақлаш имконияти бўлмаган 717 мактабда III чорак масофавий шаклда бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги уларни босқичма-босқич анъанавий шаклга ўтказиш чоралари кўрилишини маълум қилди.