Новости по-русски

Черногория полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди

Черногория полицияси намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатди

Черногория полицияси ҳукумат истеъфоси ва янги парламент сайловларини ўтказиш талаби билан парламент биноси томон юриш қилган 5 мингга яқин намойишчини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

Марш тинч бошланган, аммо намойишчилар парламентни қўриқлаб турган полиция кордонини ёриб ўтишга уринишлари ортидан тартибсизлик бошланган.

Рейтерс мухбирининг хабар беришича, Подгорицада намойишчилар полцияга қарата тошлар ва молотов коктейлларини отганлар.

Ички ишлар вазири Рашко Коньевич матбуот йиғини ўтказиб, 15 полициячи яралангани, улардан бирининг аҳволи оғирлиги ва 24 нафар тинч фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилганини билдирди.

Коньевичнинг маълум қилишича, намойишни ташкил қилган мухолифатнинг Демократик Фронт иттифоқи лидери Андрия Мандич ва унинг иттифоқчиси Славан Радунович зўравонликлардаги роли ҳақида полиция томонидан сўроқ қилинган.

Коньевич зўравонликларни “полицияга ва давлат мулкига ҳужум нишонаси”, дея баҳолади.

Унинг айтишича, мамлакат бош прокурори ҳодисаларни ўрганмоқда.

Читайте на 123ru.net