Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди
![Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/03/YMkLaZ16799074309692_b.jpg)
АҚШнинг Миссисипи штатида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2023» мусобақасида Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — Турсунов Анвар ва Азамат Кенжаев ғолиб бўлди. Улар оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, жисмоний тайёргарлик синовлари, артиллерия оловини бошқариш, иншо ёзиш каби шартлардан ўтган.