Исроил бош вазири норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини кейинга қолдирди
![Исроил бош вазири норозилик намойишлари туфайли суд ислоҳотини кейинга қолдирди](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/03/RNEJsV16800167102450_b.jpg)
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху оммавий норозилик ва иш ташлашларга сабаб бўлган суд-ҳуқуқ ислоҳоти тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишни кечиктирди. Лойиҳа танқидчилари ислоҳот мамлакатдаги назорат ва мувозанат тизимига путур етказишини таъкидламоқда.