Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент
![Ҳар бир тадбиркорга алоҳида солиқчи бириктирилади — президент](https://www.gazeta.uz/media/img/2022/10/XzOy8z16660930303768_b.jpg)
Ўзбекистонда ҳар бир тадбиркорга муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган солиқ ходими бириктирилади, дея маълум қилди президент. 1 сентябрдан бошлаб тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботларни тақдим этмайди, 2024 йилдан эса кичик бизнес субъектлари электрон ҳисобот тизимига ўтади.