Binance халқаро криптобиржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун жаримага тортилди
![Binance халқаро криптобиржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун жаримага тортилди](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/09/2r3kW416938149949740_b.jpg)
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance халқаро криптобиржаси бўйича текширув ўтказди. Платформа операцияларни жиноий фаолиятдан олинган криптоактив ҳамда маблағлар билан амалга ошириши аниқланди. Шунингдек, криптобиржа Ўзбекистонда лицензиясиз ишлайди. ИЛМА Binance`га жарима солди.