Форишда кучли шамол ҳокимлик биносининг томини учириб юбориши оқибатида 6 та машина шикастланди
Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.