«Док-1 Макс» иши бўйича суд: Сардор Кариев терговда унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтди
![«Док-1 Макс» иши бўйича суд: Сардор Кариев терговда унга руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилганини айтди](https://www.gazeta.uz/media/img/2023/12/cvwvc317039630500570_b.jpg)
Фармацевтика агентлиги собиқ раҳбари Сардор Кариев «Док-1 Макс» иши бўйича терговда унга тазйиқ ўтказилганини билдирди. Айтишича, унга яқинларини қаматиш билан таҳдид қилинган; ҳибсхона шифокори эса унга «хотинларга ўхшаб минғирламай», калтакларга «эркак бўлиб чидаш»ни уқтирган.