Ёш талаба болалар омбудсманига турмушга чиқишга мажбурланаётганидан шикоят қилди, унга ҳимоя ордери берилди
![Ёш талаба болалар омбудсманига турмушга чиқишга мажбурланаётганидан шикоят қилди, унга ҳимоя ордери берилди](https://www.gazeta.uz/media/img/2024/01/mgnFdg17054060347097_b.jpg)
Шаҳрисабзда 17 ёшли қиз турмушга чиқишга мажбурланди. Қиз болалар омбудсманига мурожаат қилиб, аввал ўқишини тугатмоқчи экани сабабли ёрдам сўради. Қизга ҳимоя ордери берилди, ота-онаси эса мажбурий никоҳ учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирилди.