2023 йилда ўртача иш ҳақи 17,2 фоизга ошди, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўсиш секин кечмоқда
Ўзбекистонда 2023 йилда ўртача номинал иш ҳақи 17,2 фоизга ошди — 4,55 млн сўм. Ўсиш суръати 2021−2022 йилларга нисбатан пастроқ бўлди. Пойтахт ва вилоятлар ўртасидаги иш ҳақи фарқи ўсишда давом этмоқда. Энг паст иш ҳақи ҳамон соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида сақланиб қолмоқда.