Тожикистон шимолидаги қамоқхонадан қочган маҳкум отиб ташланди
Тожикистон шимолидаги расмийларнинг айтишича, Хўжанд шаҳридаги қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган маҳкум 19 июнда Хўжанд шаҳри яқинидаги Ёва қишлоғи яқинида отиб ташланган. 28 яшар Рамзуллохон Додохонов жумадан шанбага ўтар кечаси икки шериги билан қамоқхона нозирини пичоқлаб, қамоқхонадан қочган эди.