Тошкентда қулаган дарахт икки аёлни босиб қолди
18 июнь соат 18:30да Тошкент шаҳри Яккасарой туманида бир дарахтнинг қулаши оқибатида бир кекса аёл ўлди ва яна бир кекса аёл оғир аҳволда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Озодликка ҳодисага бевосита гувоҳ бўлган мустақил журналист Бобомурод Абдулла сўзлаб берди. Унинг айтишича, тез ёрдам машинаси ҳодисадан 20 дақиқа ўтиб етиб келган.