Истанбулдаги террор ҳужумида Ўзбекистонлик Самат Муҳиддинов ўлди ва 4 ўзбек ярадор бўлди
Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида 28 июнь кечқурун амалга оширилган портлашлар қурбонлари орасида ўзбекистонликлар ҳам борлигини Туркия Адлия вазирлиги мулозими Озодлик билан суҳбатда тасдиқлади.
Бир-биридан мустақил манбаларга кўра¸ портлаш оқибатида ўлганлар орасида уч нафар ўзбек йигити бўлган.