Клинтон Демократлар партияси ëзишмаларининг ўғирланиши учун Россия разведкасини айблади
![Клинтон Демократлар партияси ëзишмаларининг ўғирланиши учун Россия разведкасини айблади](http://gdb.rferl.org/7CAC4754-BD35-4089-AC2B-9A68D5ED9C98_w800_h450.jpg)
Демократик партиянинг АҚШ президентлик сайловларидаги расмий номзоди Ҳиллари Клинтон Демократик миллий қўмита ëзишмаларига уюштирилган ҳакерлик ҳужуми учун Россия разведка хизматларини айблади.
Айни баëнотида собиқ Давлат котиби ўз асосий рақиби¸ республикачи номзод Дональд Трампни Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлашга астойдил ҳаракат қилаëтганликда ҳам айблади.
Ҳозирча АҚШ ҳукуматиДемократик партия миллий қурултойи арафасида жамоатчиликка сиздирилган партия раҳбарларининг электрон ëзишмаларининг ўғирланиши учун Россияни очиқ айблагани йўқ.
Айни пайтда¸ Интернет хавфсизлиги бўйича америкалик мутахассислар ва айрим расмийлар Демократлар партияси электрон ëзишмаларига қилинган ҳакерлик ҳужуми ортида Россия расмий идоралари турганига ишонишларини айтди.
Улар фикрича¸ Россия АҚШ сайлов жараëнига дахл қилиш ва Дональд Трампни қўллаш мақсадида шундай ҳужумни уюштирган.