Новости по-русски

Россиялик 271 спортчига Олимпиадада иштирок этишга рухсат берилди

Россия олимпия қўмитаси директори Александр Жуков Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 271 нафар россиялик спортчига Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этишга рухсат берганини билдирди.


Жуков бу хабарни ХОҚ 4 август куни Россия ҳукумати молиялаштирган допингга жавобан қайси рус спортчиларни Олимпиададан четлатиш ҳақида қарор чиқарганидан кейин олганини айтди.


Уч одамдан иборат комиссия ХОҚнинг “янги кўрсатмалари” асосида халқаро спорт федерациялари аввалроқ чиқарган қарорларни бекор қилди. Натижада Владимир Морозов ҳамда Никита Лобинцев каби спортчилар Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


Россия Олимпиадага 387 спортчи юбормоқчи эди. Бу дегани умумий ҳисобда 116 россиялик Олимпиадан четлатилди. Россиянинг деярли барча енгил атлетикачиси четлатилганлар сафидадир.


Дунё елканли сузиш федерацияси янги кўрсатмалар ортидан россиялик спортчи Павел Созикинга қарши чекловни бекор қилди.


Халқаро бокс бирлашмаси ҳам 11 россиялик боксчи Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини олганини эълон қилди.


Бирлашма бу қарорга келишдан аввал ҳар бир спортчи ўрганиб чиқилганини билдирди.


Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлар орасида 29 сузувчи, Россиянинг синхрон сузиш ҳамда поло жамоалари, эркаклар ва аёллар волейбол командалари, 8 теннисчи, 11 дзюдочи, 18 мерган, гольфчи Мария Верченова ҳамда каночи Андрей Крайторлар бор.


Россиялик спортчилар Рио-де-Жанейрода куни кеча бўлиб ўтган иштирокчиларини кутиб олиш маросимида Россия триколори билан иштирок этди.


Жуков “Биз яхши кайфиятдамиз. Умид қиламизки, Россия байроғи Рио Олимпиадаси давомида яна кўтарилади”, деди.

Читайте на 123ru.net