Новости по-русски

Македония пойтахтига калган тошқинда камида 15 киши ҳалок бўлди

Македония пойтахти Скопьеда якшанбага ўтар кечаси кучли бўрон пайтида юзага келган тошқинда камида 15 киши ҳалок бўлди ва ҳозирда ном-нишонсиз йўқолгарни қидириш амалиёти давом эмоқда.


Хабарларга кўра, камида олти киши қидирилмоқда.


"Бу фалокат, бунақаси бизда ҳеч қачон бўлмаганди," деган Скопье ҳокими Коче Траяновский.


Маҳаллий матбуотга кўра, Скопье шаҳри ва атрофидаги ҳудудларда шамол тезлиги соатига 70 километрдан ошган ва сув сатҳи баъзи жойларда 1-1,5 метрга етган.


Пойтахт халқа йўли катта зиён кўргани хабар қилинади.

Читайте на сайте