Ўзбекистонлик аёл фарзандларини тиланчликка мажбурлагани учун Россияда судланди
4 фарзандини тиланчилик қилишга мажбурлагани учун ўзбекистонлик аёл Доғистонда озодликдан маҳрум этилди.
Республика прокуратураси тарқатган маълумотларга таяниб хабар қилинишича, исм-фамилияси айтилмаётган аёл 2006, 2008, 2010, 2013 йилларда туғилган фарзандаларини Доғистоннинг Хасавюрт шаҳрида тиланчилик қилишга мажбурлаган. Айтилишича, аёлнинг 2015 йилда туғилган яна бир фарзанди бор.
Ўзбекистонлик аёл устидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 151- моддаси, 2- қисми (Вояга етмаганни аксилижтимоий ҳаракатларга жалб этиш) моддаси бўйича иш қўзғатилган бўлиб, суд уни 1 йилга озодликдан маҳрум қилди. Судланган аёл жазони энг кичик фарзанди 14 га кирганда ўташни бошлаши белгилаб қўйилди суд ҳукмида.