"Бочка"даги кафелар бирин-кетин бузилмоқда
2 августдан бошлаб Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори бўйида жойлашган машҳур тамаддихоналарни бузиш бошланди. Аҳоли орасида “Бочка” номи билан танилган ушбу ҳудуддаги 5 та кафе бир ой аввал ноқонуний қурилганлик важи билан ёпиб қўйилган эди. “Бочка”даги кафелар Ўзбекистон Миллий xавфсизлик xизмати раисининг собиқ ўринбосари¸ генерал Ҳаëт Шарифxўжаевга тегишли экани иддао қилинади.