Фарҳод Иноғомбоев: Бир-икки бузғунчи деб бутун миллатни “террорчи”га чиқариш нотўғри
АҚШда яшаётган, шу мамлакатдаги молия-кредит муассасаларидан бирида хизмат қилаётган молиявий масалалар бўйича таҳлилчи Фарҳод Иноғомбоев Озодлик билан суҳбатда Республикачи номзод Доналд Трампнининг бошқа давлатлардан мусулмонларни Қўшма Штатларга киришини тақиқлаш ғоясига қўшилмаслиги, бир-икки бузғунчи деб бутун миллатни “террорчи” дейиш нотўғри эканини таъкидлади.