Новости по-русски

Каримов прокуратура ходимлари сонини 817 тага камайтирди

Ўзбекистон президенти 8 август куни имзолаган фармонга мувофиқ¸ мамлакат прокуратураси ташкилий тузилмаси янгиланди.


Фармонга биноан¸ бундан сўнг Ўзбекистон прокуратура тизимидаги ходимлар сони 4754 нафардан 3937 нафарга қисқаради.


Бош прокуратура қошидаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти ходимлари сони эса аввалги 1193 дан 1076 нафарга туширилди.


Айни пайтда¸ Бош прокуратура тузилмасида бош прокурор ёрдамчиси лавозими¸ шунингдек ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бошқарма ва вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижросини назорат қилиш бўйича бўлими ташкил этиладиган бўлди.


Шунингдек¸ прокуратуранинг солиқ қонунчилиги ижросини назорат қилиш бўлими тугатилиб¸ Бош прокуратура терговчилари сони 23 тага кўпайтирилган.

Читайте на 123ru.net