Ўзбекистонлик "Роналду" Олимпиада финалига чиқди
Риода ўтаётган Олимпиада ўйинларида қисқа вақт ичида дунё спорт оламига "Роналду" лақаби билан танилган ўзбекистонлик яна бир боксчи, Шаҳром Ғиёсов, олтин медал учун рингга тушади. Финалда Шаҳром Ғиёсов боксчининг рақиби ё қозоғистонлик Данияр Елеуссинов ёки франциялик Сулаймон Сиссоко бўлади.