Шимолий Кавказ муфтийси аëлларни хатна қилиш ҳақидаги гапидан қайтди
Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Исмоил Бердиев россиялик барча хотин-қизларни хатна қилиш лозимлиги ҳақидаги гапидан қайтди.
Янги баëнотида Кавказ муфтийси ўзининг нимадир қилиш лозим бўлган бузуқлик муаммоси ҳақида гапирганини иддао қилди.
Интерфакс агентлиги чоршанба куни Бердиевнинг “ер юзида бузуқлик бўлмаслиги, аёлларнинг ҳирси озайиши учун уларнинг ҳаммасини хатна қилиш керак. Аёлни Худо бола туғсин, уни тарбияласин, деб яратган. Хатнанинг туғишга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бундан улар туғмас бўлиб қолмайди. Бузуқлик эса, камроқ бўлган бўлар эди”¸ дея баëнот берганини хабар қилган эди.
Бу баëнот ортидан Жамоатчилик палатаси аъзоси¸ қўшиқчи Диана Гурцкая Россия Бош прокуратурасига мурожаат қилиб¸ Бердиев чақириғининг мамлакат қонунчилигига қанчалик мос келишини текширишни сўради.
Россия муфтийлар кенгаши эса аëлларни хатна қилишнинг исломга ëт ҳодиса экани¸ унинг асосан Африка халқларига хос этник анъана экани ҳақида баëнот берди.
Айни пайтда¸ сешанба куни "Правовая инициатива" гуруҳи ўз сайтида Доғистоннинг айрим районларида 12 ëшгача бўлган қизларни хатна қилиш амалиëти қўлланилаëтгани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Ҳуқуқ фаоллари бу амалиëтнинг инсон ҳақларининг қўпол бузилиши ва жинсий дискриминациянинг очиқ кўриниши эканини таъкидлайдилар.