Новости по-русски

Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди

Аҳмадбой хазиначиси уйидан икки мошина пул мусодара қилинди

Ўзбекистон ҳуқуқ тизимлари чинозлик тадбиркор Аҳмад Турсунбоев молиявий пирамидасини тергов қилиш давомида унинг Иззат исмли хазиначиси уйидан жуда кўп миқдордаги нақд пул ва валютани мусодара қилди. Тошкент вилояти ҳуқуқ идорасидаги Озодлик манбаси бу хабарни тасдиқлар экан, яширилган пуллар тўрт метр чуқурликда махсус қурилган бункердан топилганини айтди. Аҳмад Турсунбоев Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик),168-моддаси (фирибгарлик) ва 170-модда (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), шунингдек, 177-модда - валютани қонунга хилоф равишда олиш ва 178-модда - чет эл валютасини яшириш бандлари бўйича айбланмоқда.

Читайте на 123ru.net