Истанбулда ҳудкуш ҳужумни режалаган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинди
Туркияда "Исломий давлат" экстремист гуруҳининг аъзоси бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари қўлга олинган.
"Ҳуррият" газетасининг хабар беришича, улар Истанбул шаҳрида ўзларини портлатишга тайёрланганликда айбланиб ҳибсга олинганлар.
Истанбулдаги сешанба куни анти-террор амалиётда жами 36 киши қўлга олинган.
Бунёд исми остида амал қилган 23 ёшли ўзбекистонлик Азизжон Бекраев, ҳамда Зубайр исми билан амал қилган 26 ёшли тожикистонлик Наврўз Қосимовлар Суриядаги жанг майдонларида бомба тайёрлашни ўрганганлари ва Истанбулда суиқасд ҳужумини амалга оширишга шайланганлари гумон қилинмоқда.
Сурия ва Ироқдаги "Исломий давлат" сафида бир неча юз ўзбекистонлик борлиги айтилади. Уларнинг аксари Туркия орқали Сурия ва Ироққа ўтишган.
Шу йилнинг июнь ойида Истанбулдаги Отатурк аэропортида содир этилган суиқасд ҳужумлари ортида бир ўзбекистонлик ҳам борлиги айтилган, аммо кейинроқ бу маълумот исботланмаганди.