Мирзиёев 20 йиллик шартли қамоққа ҳукм этилган Тошкент собиқ ҳокимини яна "қурилиш"га қайтарди
Ўзбекистон президентлигига сайланган Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар собиқ ҳокими Козим Тўлагановни Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси бошқарма бошлиғи этиб тайинлади. Козим Тўлаганов 2006 йилда Тошкент шаҳар суди томонидан иқтисодий жиноятларда айбланиб, 20 йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.