Индонезиядаги зилзилада қарийб юз одам нобуд бўлди
Индонезиянинг Суматра ороли қирғоқларида содир бўлган зилзила оқибатида ҳозирча қарийб юз одам ҳалок бўлгани, етмишдан ортиқ киши жароҳат олгани аниқланди. Индонезия ҳукумати хабарига кўра, бу рақам яна ўсиши мумкин.
Қизил Хоч жамиятининг маҳаллий бўлими маълумотига кўра, зилзила оқибатида ўнлаб уйлар ва инфраструктура иншоотлари вайрон бўлган.
6,5 магнитудали зилзила чоршанба куни Индонезия шимолидаги Ачех ҳудудида содир бўлган. АҚШ Геология хизмати хабарига кўра, унинг маркази Сигли қишлоғидан 19 километр жанубий-шарқда бўлган.
Индонезия метеорология хизматига кўра, цунами хавфи йўқ.
2004 йилнинг декабрида Индонезияда содир бўлган кучли зилзила цунами келтириб чиқарган ва Ҳинд океани қирғоқларида яшайдиган 12 давлатдан юз минглаб одам ҳалок бўлган эди.