Новости по-русски

Абдулла Арипов бош вазир лавозимига тасдиқланди

Абдулла Арипов бош вазир лавозимига тасдиқланди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига тасдиқлади.

12 декабрь куни Ўзбекистон президентига ЎзЛиДеП томонидан бош вазир лавозимига Абдулла Арипов номзоди таклиф этилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тавсия қилинган Абдулла Ниғматович Арипов шу йилнинг 13 сентябрида муваққат президент Шавкат Мирзиëев имзолаган фармон билан Бош вазирнинг ўринбосари лавозимига тасдиқланган эди.

Арипов 2012 йили айнан шу лавозимдан, телекоммуникация соҳасидаги коррупция жанжали ортидан ишдан олинган эди.

Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг Ўзбекистон бўйича таҳлилчиси Алишер Илҳомов фикрича, “порахўрлик жанжали фигурантининг ҳукуматга қайтарилиши ва Бош вазир лавозимига тавсия қилиниши ëмон сигналдир”.

Абдулла Арипов 2002 йил май ойидан то 2009 йил октябригача Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг раҳбари бўлиб,. 2009 йилдан 2012 йилгача эса Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон марҳум президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг чет эл ширкатларидан Ўзбекистон телекоммуникацион бозорига кириш учун пора олгани билан боғлиқ жанжал ҳам ўша пайтда коммуникация соҳасини назорат қилган мулозим Арипов исми билан боғланади.

Читайте на 123ru.net