Новости по-русски

Рустам Азимов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Тожикистонга боради

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси 26 декабрь куни Тожикистонга ташриф буюради.


Кейинги ҳафта бошида ўзбек ва тожик расмийлари ўртасида ўтказиладиган музокараларнинг асосий мавзуси ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар бўлса-да, бу сўзлашувларда виза тартибини юмшатиш, ўзаро талаба алмашиш, маданий алоқаларни ривожлантириш каби масалалар ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда. 


Музокаралар якунида расмий Тошкент ва Душанбе вакиллари икки мамлакат ўртасида темир йўл ва автобус алоқасини йўлга қўйиш ҳақида ҳам келишиб олишлари мумкин. Тожикистон ҳукуматидаги манба Азия-плюс агентлигига яқин орада икки мамлакат чегарасида янги назорат-ўтказиш масканлари очилишини, Ўзбекистон ва Тожикистон Божхона қўмиталари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилаётганини айтган.

Читайте на сайте