Новости по-русски

Қозоғистон бош дипломати Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов амалий ташриф билан Тошкентга келиши кутилмоқда.


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф чоғида Қозоғистон бош дипломати Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабулида бўлади.


Бундан ташқари, Идрисовнинг Ташқи ишлар вазирлигида ўзбекистонлик ҳамкасблари билан икки томонлама музокаралар ўтказиши кутилмоқда.

Читайте на сайте