Россия, Эрон ва Туркия Сурияда биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўз мамлакати, Эрон ва Туркия Сурияда сулҳга эришиш ҳамда ҳукумат кучлари ва исёнчилар ўртасида ҳар қандай келишувга кафолатчи бўлиш учун ўзаро урушаётган томонлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олганларини билдирди.
Уч мамлакат ташқи ишлар вазирларининг 20 декабрь куни Москвада ўтказилган музокараларидан кейин чиқиш қилган Лавров вазирлар “оташкесим тартиби, инсонпарварлик ёрдами олиш эркинлиги ва тинч аҳоли вакилларининг Сурия ҳудудида бемалол ҳаракатланиш имкониятини кенгайтириш аҳамияти” борасида якдил эканларини айтди.
Лавров уч мамлакат Суриядаги устивор вазифа президент Башар Асадни ҳокимиятдан четлатиш эмас, балки террорчиликка қарши кураш бўлиб ҳисобланиши ҳақида келишиб олганларини қўшимча қилди.
Сергей Лавров, Мевлут Чавушўғли ва Муҳаммад Жавод Зарифнинг Москвадаги учрашувидан бир кун аввал Анқарада Туркиянинг Россиядаги элчиси Андрей Карлов отиб ўлдирилганди. Россия ва Туркия расмийлари бу жиноятни “музокаралар барбод бўлиши учун амалга оширилган ҳаракат” ўлароқ баҳолаганлар.
Москвадаги музокара аввалида Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли: “Ҳужумчиларнинг асосий мақсади рус-турк алоқаларига ва биз сўнгги пайтда биргаликда эришган олға силжишга путур етказиш бўлганини Туркия ҳам, Россия ҳам жуда яхши тушунади”, дея баёнот берган.