Новости по-русски

Азимов Кореядан аэропорт терминалини қуришда ёрдам сўради

Сеулда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Жанубий Корея молия вазири Ю Иль Хо билан учрашди.


Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, учрашувда иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, энергетика, хом-ашё соҳасида алоқаларни кучайтиришга келишиб олинган.


Азимов Тошкент аэропортининг янги терминали қурилиши масаласини ҳам кўтарган ва Корея томони терминал қурилишини молиявий қувватлашга ваъда берган.


Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистон- Жанубий Корея ўртасидаги савдо ҳажми 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. 

Читайте на 123ru.net