Новости по-русски

Бразилияда полициячи Греция элчисини пичоқлаб ўлдирди

Бразилия полициячиси Сержио Морера Греция элчиси Кириакос Амиридисни ўлдирганлигини ва унинг хотини ўйнаши бўлганини тан олди. Полициячи элчини Рио-де-Жанейро шаҳрида пичоқлаб ўлдирган. Элчининг беваси, полициячи ва жасадни судрашда ёрдам берган унинг қариндоши ҳибсга олинган.


Бу ҳақда Reuters мухбири терговчилардан олган маълумотига асосланиб хабар берди.


Хабарда айтилишича, кеча бразилия полицияси ичида куйиб кетган одами бор ёндирилган автомобилни топган. Бир неча кун аввал эса Греция элчисининг хотини эри йўқолиб қолганлиги ҳақида полицияга мурожаат қилган эди.


Полиция маълумотига кўра, бу автомобилни полициячи бир неча кун аввал ижарага олиб ғойиб бўлган. 59 яшар элчи Кириакос Амиридисни сўнги марта 26 декабрда кўришган.


Бразилиянинг Globo телеканали хабарига кўра, терговчилар элчининг ўғирланганига шубҳа қилишган, чунки ҳеч ким унинг оиласига тўлов сўраб мурожаат қилмаган.


Кириакос Амиридис Бразилиянинг Бразилиа шаҳридаги грек дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилишни жорий йилнинг январь ойида бошлаган эди. У Рио-де-Жанейро шаҳрига Рождество ва Янги йил байрамларини нишонлаш учун келган эди.

 

Читайте на 123ru.net