Истанбулдаги тунги клубга ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди
![Истанбулдаги тунги клубга ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди](https://gdb.rferl.org/5707D36E-B53E-4362-9434-D4657815BD7A_w800_h450.jpg)
Туркиянинг Истанбул шаҳрида тунги клубга қуролли ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди ва яна ўнлаб одам яраланди. Туркия ҳукумати 1 январь тонгида содир этилган ҳужум ҳақида хабар беришни тақиқлаб қўйди ва фақат давлат расмийлари баёнотларига изн берди.