"Ўзбектелеком" провайдерлар учун Интернет-хизматлар тарифларини арзонлатди
“Ўзбектелеком” компанияси 2 февралдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет хизматлари тарифи 1 Мбит/секунд учун 86,11 долларга туширди.
Компания расмий сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича,бу йилнинг ўзида тарифлар 4 марта арзонлатилган.
Тарифлар 2017 йил 1 январдан 1 Мбит/секунд учун 91,07 доллар, 6 январдан 87,57 доллар, 10 январдан 86,85 доллар ва 2 февралдан 86,11 долларга туширилди.
2016 йилда тарифлар 12 марта туширилгани, 2016 йил январидан декабригача 1 Мбит/секунд учун 156,24 доллардан 91,50 долларгача арзонлаштирилганини эслатиб ўтган компания.