“Ҳар бир суратим дўстликка ундайди”
Шаробидин Матисақов Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Аравон туманида илк тасвирий санъат мактабини очган мусаввир. У ерда 25 йил ишлаб, кўплаб ёш рассомларни тарбиялаган. Унинг ижодида Қирғизистонда яшаётган ўзбек ва қирғизларнинг дўстлигини мустаҳкамлаш мақсадида ёзилган картиналар кўп учрайди.