Ишсизларни ишга жойлаштиришда фуқаролар йиғинларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги кучайтирилди
Ушбу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 5.12.2017 йилдаги 964-сонли “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин қизлар бандлигини таъминлашга доир фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, аҳоли, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш масалаларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси туман (шаҳар) бўлинмалари ва меҳнат органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Ушбу мақсадда автоматлаштирилаг ахборот тизими ташкил этилади ва унинг ёрдамида юқорида кўрсатилган тузилмалар ходимлари – ишга жойлаштириш бўйича агентлар Меҳнат вазирлигининг Бўш иш ўринлари миллий онлайн-базасидан фойдаланишлари мумкин. Барча фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси бўлинмалари Интернетга уланган ҳолда компьютер билан жиҳозланади.
Маълумотларнинг ягона ахборот базаси ташкил қилинадики, унга қуйидаги маълумотларни киритилади: фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган ва ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган шахсларни; салоҳиятли иш берувчиларни, биринчи навбатда, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жумласидан бўлган иш берувчиларни.
Бундан ташқари, ишга жойлаштириш бўйича агентлар моддий рағбатлантириш механизми ҳам тасдиқланган. 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, агар:
“Ишга жойлаштириш” ААТга ва бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринларининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлса, кейинчалик банд бўлмаган шахс унга ишга жойлашса - белгиланган тўлов суммасининг 100%и миқдорида;
банд бўлмаган шахс мавжуд бўш иш ўринлари базасида ишга жойлаштирилганда, бўш иш ўрнига киритиш ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилган бўлса - белгиланган тўлов суммасининг 70%и миқдорида;
бўш иш ўринлари базасига бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилганда, бунда банд бўлмаган шахсни кўрсатилган бўш иш ўрнига ишга жойлаштириш бўйича агентнинг иштирокисиз амалга оширилганда - белгиланган тўлов суммасининг 30%и миқдорида агентлар моддий рағбатлантирилади.
Бу тизимда банд бўлмаган шахсни ишга жойлаштиришнинг ҳаққонийлиги автоматик равишда аниқланади.