“Ўзбекконцерт” YouTubeдаги ўзбек клипларини ëппасига текширишга киришди
«Ўзбекконцерт» эстрада бирлашмасида 12 февралдан бошлаб мусиқали клипларни текшириб намойишга изн берадиган комиссия иш бошлади. Ўзбекистон маданият вазирлиги мулозимининг Озодликка 13 февраль куни айтишича “15 нафар аъзодан иборат бадиий кенгаш миллий менталитетга тўғри келмайдиган клипларни тақиқлаб, Ғарб оммавий маданияти таъсирига тушган қўшиқчиларни тўғри йўлга солиш” билан шуғулланади.