Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан фоторепортаж
“Миллий” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон ҳамда КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 2:0 ҳисобида ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан ўз якунига етди.
Тўпни назорат қилган Ўзбекистон терма жамоаси рақиб жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятларни вужудга келтирди. Учрашувнинг дастлабки голи 37-дақиқада Марат Бикмаев томонидан киритилди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳамюртларимиз анча фаол бўлишди ва рақиб жарима майдони атрофида бир қатор хавфли ҳужумлар уюштирилди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бикмаев томонидан киритилган гол ҳисобига ўйинда 2:0 натижа қўлга киритилди.
Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон Терма жамоасининг кейинги ўйини 16 октябр куни Қатарга қарши ўтказилади.