World News

Афғонистонда қонли ҳужумга учраган парламент сайлови иккинчи кунга узайтирилди (ВИДЕО)

Афғонистонда 4 ярим минг сайлов участкасидан 401 тасида овоз бериш, иккинчи кундирки, давом этмоқда.


Расмий маълумотга кўра, рўйхатга олинган 9 миллиондан ортиқ сайловчидан фақат 3 миллиони биринчи куни овоз берган.


Узоқ вақт пайсалга солинган парламент сайлови худкушлик ҳужумлари, техник ва ташкилий муаммолар гирдобида ўтмоқда.


Полиция бир худкуш 20 октябрда пойтахт Кобулдаги сайлов участкасида портловчи моддаларни ишга тушириб, камида 10 кишининг умрига зомин бўлганини хабар берди. Қурбон бўлганлар орасида полиция ходимлари ҳам бор.


Айрим участкаларда сайловчилар овоз бера олмагани учун у яна бир кунга чўзилди. Афғонларнинг сайлов участкалари вақтида очилмаганидан ҳафсаласи пир бўлди.


Бошқа сабаблар қаторида сайлов ўтказаётган ходимларнинг ўз жойида бўлмагани, сайлов материалларининг йўқлиги, сайловчи шахсини биометрик йўл билан аниқлайдиган қурилмаларнинг ишламай қолгани айтилмоқда.

Читайте на сайте