World News

ТОШКЕНТ – “Катта маблағ сарфлаб қурилган масжид 5 ойдан буён очилмаяпти”

МИРЗО УЛУҒБЕК. “Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан ёзмоқдамиз. ТТЗ даҳасида, “Ўзбекнефтегаз” ширкатига қарашли ёнилғи қуйиш шохобчаси рўпарасида катта харажат билан масжид қурилди. Аммо 5 ойдан буён очилмаяпти. Масжидни қачон очишар экан?


(Бу хабар Озодликка 28 ноябрь куни келган. Озодлик мухбири бу хабарни тасдиқлаш учун Мирзо Улуғбек туман ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари қабулхонасига телефон қилди. Телефон гўшагини кўтарган ҳокимият ходими "Озодлик" сўзини эшитиши билан телефонни қўйиб қўйди ва бошқа жавоб бермади. Озодлик мухбири Мирзо Улуғбек туман ҳокимиятининг ишонч рақами ва умумий бўлимига ҳам телефон қилишга уринди. Бироқ у ерда ҳам Озодлик мухбирига ҳеч ким жавоб бермади.)







​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!

******************************************************************************






Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************


Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​






 

Читайте на сайте