Трамп билан келишолмаган Пентагон раҳбари истеъфога кетмоқда
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис пайшанба куни туйқусдан истеъфога кетажагини эълон қилди. Пентагон раҳбари ўз қарорини президент Дональд Трамп билан ташқи сиёсат масалаларида келиша олмай қолгани билан изоҳлади.